ОЛДИМДАН ОҚҚАН СУВ


     Олий тоифали сухандон ва актриса - Мавлудахоним Аҳмедованинг Волидаи муҳтарамаси - Ҳадияхон Турдиали қизи 17.04.2014 йил вафот этгани муносабати билан хотира ва бағишлов ўрнида... 

Яшамоқ фароғат, яшамоқ азоб,
Бекорга эгилмас Сиздан бошқа кўк,
Кўнгилларни овлаб умрим бўпти соб,
Сизнинг кетишингиз хаёлда ҳам йўқ.

Олдимдан оққан сув, беқадр сувим,
Умрида бир яйраб, ёзилмаганим.
Бор туриши шафқат, бори сир сувим,
То қуриб қолгунча сезилмаганим.

Бошқалар ёнимдан кетмасин дебман,
Вақт топиб уларга борибман тонг-кеч,
Бошқаларга озор етмасин дебман,
Сизга ҳам етишин ўйламабман ҳеч.

Бошқаларга чопдим шаҳар, кентда ман,
Бир қайтариб ё бир кесатмадингиз,
Манам ғаниматман, манам кетаман,
Деб нечун бир бора эслатмадингиз?
Онам, онам-а?! 

Ҳалима Худойбердиева - Ўзбекистон халқ шоири.
Олий тоифали сухандон ва актриса - Мавлудахон Аҳмедова ижросида. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот