СЕНГА ЎХШАГИМ КЕЛАДИ, БАҲОР


СЕНГА ЎХШАГИМ КЕЛАДИ, БАҲОР

Қалбимда очилди гўё бир тилсим,
Сирларинг маҳзани адо бўлмасдек.
Оппоқ орзуларга тўлди бу кўксим
Руҳимни осмонга олиб учгандек.
Бунчалар фусункор бўлмасанг, баҳор,
Мен сенга ўхшагим келади такрор!

Мени ҳам сен каби кутишармикин,
Йўлларимга бўлиб зор-зор, интизор.
Қани гўзал бўлса шеърларим сендек,
Илдизлари теран, сеҳрли гулзор.
Бунчалар фусункор бўлмасанг, баҳор,
Мен сенга ўхшагим келади такрор!

Хушбўй гулларингга бағримни тутдим,
О, мавжланиб кетди ҳислар зилоли.
Дилбар кунлар аро ўзни унутдим,
Аллаладинг мени гўдак мисоли.
Бунчалар фусункор бўлмасанг, баҳор,
Мен сенга ўхшагим келади такрор!

Нилуфар ЖАББОРОВА










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот