Менинг конституциям – менинг бахтномам


Менинг конституциям – менинг бахтномам
Осуда ҳаёту, тоза ҳавосан,
Сенмасму отамнинг йўлин ёритган?
Нажотсан, ижобат бўлган дуосан,
Сенмасму онамнинг дардларин артган?
Менинг конституциям - менинг бахтномам,
Менинг саодатим, менинг аҳдномам.
Сен борсан  боғимга  хазонлар кирмас,
Сен бор оғу солмас ҳеч ким ошимга.
Ҳеч ким қамчи ушлаб тепамда турмас,
Ҳеч ким тош ёғдирмас азиз бошимга.
Менинг конституциям- менинг бахтномам,
Менинг саодатим, менинг аҳдномам.    
Бахтимга кафолат, файзу-фароғат,
Тинч ўтган ҳар куним неъматдир менга.
Ҳар бобинг безамиш адлу адолат,
Ҳар сатринг олтиндан қимматдир менга.
Менинг конституциям - менинг бахтномам,
Менинг саодатим, менинг аҳдномам.
Сен бор қанотимни ҳеч ким қайирмас, 
Сен бор жудо этмас саодатимдан.
Сен борсан ҳеч кимса мени айирмас,
Диний эътиқодим, ибодатимдан.
Менинг конституциям - менинг бахтномам,
Менинг саодатим, менинг аҳдномам.
Халқлар бор юртида ҳуқуқи паймол,
Халқлар бор бўғзида фарёди, доди.
Менинг конституциям энг мукаммали,
Менинг конституциям – бахтлар китоби.
Сен бор - синдиролмас бирорта нокас,
Келинлар тебратган бешикларини.
Сен бор - синдиромас йиллар тўфони,
Ҳазрати Хизрнинг  эшикларини.
Менинг конституциям - менинг бахтномам,
Менинг саодатим, менинг аҳдномам.
Токи сен бордирсан, қайғу йўламас,
Иқбол қушчалари – болаларимга.
Сен борсан нур ёғар абадул-абад,
Бобом  ёнбошлаган далаларимга.
Менинг конституциям- менинг бахтномам,
Менинг саодатим, менинг аҳдномам.
Сен борсан, бек бўлиб қолажакмиз биз.
Дунёга кўрк бўлиб қолажакмиз биз,
Улуғ миллат бўлиб қолажакмиз биз,
Буюк давлат бўлиб қолажакмиз биз.
                                                   
 Зулфия Мўминова - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот