Ноила Тошкенбоевага табрик


     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳибаси, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, кино, театр ва дубляж актрисаси - Ноила Тошкенбоевани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
     Ноила Тошкенбоевага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

     Маълумот: Ноила Тошкенбоева - 1943 йилнинг 22 Сентябрь куни таваллуд топган. 1968 йилдан "Ёш гвардия" номидаги Ўзбекистон ёшлар театри (ҳозирги Ўзбекистон Давлат драма театри)да ишлаган. Кейинчалик "Ҳамза" номидаги Ўзбек драма театри (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри)да ҳам фаолият юритган. 
     "Келинлар қўзғолони", "Суюнчи", "Тўйлар муборак", "Кўргим келади", "Туташ тақдирлар", "Гулчатой", "Афсус", "Ёзсиз йил", "Қабрдан қайтган умр", "Мерган милиция", "Катта ойи", "Ватан", "Сардор", "Олтин девор", "Овчи", "Катта урушдаги кичкина одам", "Армон" каби кўплаб фильмларда турли ролларни ижро этган.
     Дубляж актрисаси сифатида ҳам кўпгина фильмларга овоз берган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот