Ўчган ўтни ёндирма


    Ўзбекистон халқ шоири - Ҳалима Худойбердиеванинг 1968 йилда чоп этилган «ИЛК МУҲАББАТ» номли шеърий тўпламидан. "Ўчган ўтни ёндирма". 

   Музаффар Муҳаммадназар ижросида.

 

Ўчган ўтни ёндирма қайта, 
Ёмон, ёмон унинг ёниши. 
У қизишиб, гурлаган пайтда 
Мушкул уни ўчирмоқ иши. 


Илтимосим, қайта ёзма хат, 
Ўйнатмасин юракни нидо. 
Биз бир фурсат бўлганмиз улфат, 
Ва мангуга айтганмиз видо. 


Айбдор сенми ё мен гуноҳкор, 
Суриштирмоқ пайтимас, дўстим, 
Ёз-у, бизнинг дилга чўккан қор, 
Дил қорини ким кўрибди, ким?! 


Кўникканман энди барига, 
Энди мен шод қўшиқ айтаман. 
Эътиқодим занжирларига 
Зарб теккизма энди қайтадан. 


Кеч гуллаган экинлар совуқ 
Изғиринда бўладир нобуд. 
Қайта ёқма сен ҳам ўтни, йўқ, 
Кул қиладир бизларни у ўт. 


1967 йил 20 май










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот