Бош саҳифа
Фойдаланувчилар
Биз билан боғланиш
Маълумот
Умумий қоидалар
Фойдаланувчи саҳифаси
Шуҳрат Қаюмов - Матмусанинг дутори
Матмуса қўй сотгани
Шаҳарга келиб қолди.
Қайтишда битта қўйнинг
Пулига дутор олди.
Уйга келгач, йўлакка
Боғладию отини,
Завқи сиғмай юракка,
Чақирди у хотинни.
Мана, хотин, кўриб қўй,
Мановни дутор дейди.
Манов боғични парда,
Манов ипни тор дейди.
Манов қулоқ, бу харрак,
Яъни, эшак боладир.
Шаҳарлик уни бундай —
Бундай қилиб чаладир.
«Муножот» деб отини,
Матмуса куй чалибди.
Қулоқ солиб хотини,
Роса қойил қолибди.
Депти: Раҳмат, шаҳарлик
Яхши чолғу берибди.
Фақат битта нарсага
Ақлим етмай турибди.
Бир маҳал бобомда ҳам
Шундай чолғу бор эди.
Эсимдан адашмасам,
Ўша ҳам дутор эди.
Лекин у чалмай туриб,
Қулоғини бурарди.
Бармоғи ҳам манов ип
Устида югурарди.
Сен бўлсанг битта ерни
Тутганча қолавердинг.
Бир хил тингир-тинғирни
Қуймасдан чалавердинг.
Жаҳли чиқиб Матмуса,
Хотинини сўкибди.
Кетган қўйи учун ҳам
Аламини тўкибди:
«Эй, хотин, сен эрингга
Нодон гапни деб қуйдинг.
Нима бўлди? Ё қариб
Эс-ҳушингни еб қўйдинг?
Бобонг қўли дуторда
Югурса, югургандир.
Шўрлик керак пардани
Тополмай қидиргандир.
Энди мен чалганимда
Оғзингни юм, жим, депти.
Бобонг парда қидирган,
Мен уни топдим», депти.
Матмуса шундай қилиб,
Кўкрагини керибди.
Эрини доно билиб
Хотин ҳам тан берибди.
Алқисса шу: Машшоқлар —
Қидиришни ташласин.
Керак пардани топган
Матмусалар яшасин!
Эркин Воҳидов.
Ортга қайтиш
“ШЎРДАНАК”НИНГ ЎЗИ ШЎР, МАҒЗИ ШИРИН!
АБОНЕНТ... ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ДОИРАСИДАН ТАШҚАРИДА!
Ҳақнинг даргоҳи
БИР КУНИ...
Иссиқ-совуқ қиладиган жодугар
Хотин эмас, хоним
ТАРСАКИ
Одилжон Каримовга табрик
Гость
, изоҳ қолдирасизми?
Имя:
*
E-Mail:
Янгиликлар
Ҳуқуқ оламида
Сирли олам
Сабоқлар
Назм гулшани
Наср бўстони
Менинг ижодим
Интервью
Таҳрир ҳайъати
Бўлимлар
Психология ва саломатлик
Концерт ва шоу
Мусиқа ва клип
Ҳажвия ва латифалар
Машҳурлар ҳаётидан
Аудио китоб
Тaбриклар
Кино ва театр
Маълумот
+1
Барча янгиликлар
: 2674
+0  
Барча изоҳлар
: 47
+3
Фойдаланувчилар
: 167800
Янгиликлар
new
Озарбайжон ва Ўзбекистон ННТ учун илк бор қўшма грант танлови
2026-07-10
ТАЪЗИЯ
2026-07-04
ТАЪЗИЯ
2026-05-28
ИЗТИРОБ, МУҲОЖИРЛИК ВА ИНСОН ҚИСМАТИ
2026-05-24
Географик чегараларни кесиб ўтувчи қимматли манба...
2026-05-24
Изоҳлар
Халилилло Жўрабоевга табрик
Аллох рози бўлсин.
Маъмурий судларга ариза (шикоят) бериш тартиби
Менга тегишли булган давлат раками 01D932YB булган автотранспортни. Такика куйиб узимга кайтаришда амалий йордам беришингизни сурайман ..хзирда
Малика Аҳмедовага табрик
Ваалейкум ассалом. Катта раҳмат СИЗга, Хадича синглим! Тўғрилаб қўйдик. Википедиядан олинган маълумот эди. Раҳмат, Онангизнинг паспортларигача
Малика Аҳмедовага табрик
Ассалому алейкум, яхшимисиз?! Мен Малика Ахмедовани кизлари буламан. Каттакон рахмат табриклар учун🙏🏻 илтимос 1950 йил 1956 йилга тугрлаш
СМЕРТЬ ПОЭТА
Yaxshi sher ekan Yaxshi sher ekan
Маълумот
YouTube канали
Фойдаланувчи саҳифаси
Бегона компьютер
Войти
Рўйхатдан ўтиш
Парольни унутдингизми?