Мансур Тошматов - Ўйнадинг (Ретро) - Умида Абдуазимова шеъри


   Шоира - Умида АБДУАЗИМОВАнинг кўплаб шеърлари қўшиқ қилиб хониш этилган ва кўнгиллар мулкига айланган.
   Умида Абдуазимованинг шеърларини ўқисангиз,  хонандаларимиз - Ортиқ Отажонов, Ғуломжон Ёқубов, Нуриддин Ҳамроқулов, ака-ука Ваҳобовлар, Комилжон Баратов, Шермат Файзуллаев, Озода Назарова, Мансур Тошматов, Сайёра Қозиева, Мурод Иброҳимов, Миразиз Муҳамедов, Илҳом Иброҳимов, Азим Муллахонов, Жаҳонгир Отажонов, Раъно Бўронова, Манзура, Исмоил Ғуломов, Майсара Имомова, Жалолиддин Усмонов, Улуғбек Раҳматуллаев, «Саҳар» гуруҳи, Сайёра Назирова, Дониёр Тошмуҳамедов, Ирода-ю Шоҳруххонлар айтган қўшиқлар матнлари билан танишасиз. Уларни ўқиш жараёнида беихтиёр қўшиқ куйлари эшитилгандек бўлади. Умида Абдуазимованинг қўшиққа айланган шеърлари туркумини эътиборингизга ҳавола этмоқликка жазм этдик ва уларни мамнуният билан қарши оласиз, деган умиддамиз.

ЎЙНАДИНГ

Гир айланиб ўйнадинг,
Чир айланиб ўйнадинг,
Йигитларни лол қилиб,
Бир айланиб ўйнадинг!

Кўзлар кўзингда қолди,
Ширмой юзингда қолди.
Хаёлни ҳаволатган
Ширин сўзингда қолди...

Боғимдан гул уздинг ёр,
Борлиғимда суздинг ёр!
Нозик қилиб юракка,
Ишқ расмини чиздинг ёр!

Энди ўчириб бўлмас,
Ёки кўчириб бўлмас,
Бу қилган гуноҳингни
Асло кечириб бўлмас!

Ўт тушди ширин жонга,
Дилни олдинг нишонга,
Энди ўзинг оро кир,
Ёрим бўлиб ишонган...










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот