ОРЗУ ВА САРОБ
Музаффар МУҲАММАДНАЗАР
ОРЗУ ВА САРОБ
Кўзларимни тарк этди орзу,
Юраккинам қафасда тутқун.
Бахтли куним жуда ҳам оз-у
Чулғагандек ғам-ғусса буткул.
Ўғирлади тун қуёшимни
Юлдузларга боқолмам кундуз.
Кўрсатолмам кўзда ёшимни,
Сирдошимга айланар юлдуз.
Нега умр ғанимат, ғирром?
Ўзимники эмас ҳаётим.
Кўрсатамиз ўзни шод, хуррам,
Бахтлилигим - туш у, хаёлим...
Умид билан бериб тасалли,
Алдаганча яшаймиз ўзни.
Ҳеч бўлмаса ёшлик ақалли,
Тарк этмаса қанийди, бизни...
2021 йил.