Союза (Холида) Зарипова (1927 – 2006)
Союза (Холида) Зарипова (1927 – 2006)
(Сулоланинг иккинчи авлоди – Карим Зариповнинг қизи).
1927 йил 24 февралда Тошкент шаҳрида цирк артистлари оиласида дунёга келган.
1934 йилда умумтаълим ўрта мактабга борган ва шу билан бирга циркда чавандозликни машқ қила бошлаган.
1937 йилдан бошлаб Ўзбекистон халқ артисти Карим Зарипов раҳбарлигидаги «Ўзбекистон чавандозлари» намойишида артист сифатида фаолият юрита бошлаган.
1941 йилда умумтаълим ва Барановский синфидаги балет мактабини тамомлаган.
1941–1945 йилларда концерт бригадаси билан фронтда бўлган.
1951 ва 1959 йилларда Москвада ўтказилган Ўзбекистон адабиёти ва санъати декадаларида иштирок этган.
1955 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвонига сазовор бўлган.
1965 йилда «Намунали меҳнатлари учун» медали билан тақдирланган.
Шунингдек, «1941–1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги жасоратли меҳнати учун», «Ғалабанинг 20 йиллиги» медаллари билан ҳам тақдирланган.
1989 йилларда Тошкентдаги "Саҳнадаги цирк" жамоасида ишлаган.
1968 йилда 2-даражали «Оналик» медали билан тақдирланган.
1975–2005 йилларда «1941–1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 30, 40, 50, 60 йиллиги» медаллари билан тақдирланган.
1991 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
1998 йилда «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.
2002 йилда «Амир Темур» ордени билан мукофотланган.
Ҳарбий зобитлик унвони – капитан.
«Дохунда», «Севги ҳақида афсона», «Чўлдаги воқеа», «Нестерка» ва бошқа фильмларда суратга тушган.
Беш фарзанднинг онаси, ўн уч набиранинг бувиси ва ўн эваранинг катта бувиси.
Холида Зарипова 2006 йилнинг 11 декабрь куни вафот этган.