Баҳрулло Раҳимов (1959 – 2023)


     Баҳрулло Мардиевич Раҳимов 1959 йил 10 апрелда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида таваллуд топган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. Драма театри актёри вазифасида ишлаб келган. 
    Баҳрулло Мардиевич Раҳимов Тошкент давлат Театр ва рассомлик институтининг "Кино ва драма актёрлиги" факультетини (1976-1980) тугатгач, Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида фаолият кўрсатган.
     Кўп қиррали актёр Баҳрулла Раҳимов театрдаги фаолияти давомида 50 дан ортиқ турли характердаги тарихий, замонавий асарларда бош ролларни ўйнаб келган. 
     Аббос («Мирзо Улуғбек»), Зухайли ("Имом Бухорий"), Швецариялик кимса ("Шаддод она"), Хилми Афанди, ("Ҳийлаи шаръий"),  Бой бўри ("Алпомиш"), Амир Темур ("Самарқанднома"), Маҳмухўжа Беҳбудий ("Беҳбудий"), Амир Насрулло ("Нодирабегим"), каби тарихий образлари, Ходибой ("Тошкентдан келган меҳмон") Олимтой ("Темир хотин"), Ота ("Оилавий сир"), Профессор ("Ўттиз ёшлилар"), Гадой ота ("Зар ҳовузнинг бўйларида"), Саид (“Ширин найранг” ),  Шамсиддин( “Оққуш” ), Аваз ота (“Бир ўлиб кўрай-чи” ), Адашбой (“Садоқат”), Наслиддинов («Давлат болалари»), Одам ("Қобил ва Ҳобил"), Эдип ("Эдип"), Шайхулислом ("Мирзо Улуғбек"), Мўйсафид ("Самарқанд сайқали"), Ота ("Кўчки") қиёфалари шулар жумласидандир.
    Ушбу асардаги бош ролларни ижро этган истеъдодли санъаткор «Наврўз – 99», «Сарҳисоб – 2002» театр фестивалларида «Энг яхши эркак роли учун» мукофотига республика Маданият ва спорт ишлар вазирлиги, «Ўзбектеатр» ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмасининг «Сертификат»ларига муяссар бўлган.
    2018 йилда Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтган "Минг нафас бир овоз" Туркий тилларда саҳналаштирилган спектакллар XI – Халқаро театрлар фестивали ҳамда Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Самғау" VI – театрлар фестивалида "Кўчки" спектакли билан иштирок этган. Фестиваллар доирасида ўтказилган маҳорат дарсларида фаол иштирок этиб, тегишли сертификат ва дипломларга сазовор бўлган.  
    Шунингдек, Баҳрулла Раҳимов республика ва вилоят миқёсида ўтказиладиган “Шарқ тароналари”, “Мустақиллик”, “Наврўз” ва шу каби тадбирларида ҳам фаол иштирок этиб келган.
     Баҳрулла Раҳимов 2023 йил вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот