Лутфихоним Саримсоқова (1896 - 1991)


    Лутфихоним Саримсоқова Ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин намояндаларидан бири, Муқимий номидаги мусиқали драма театри ва кино актрисаси.
     Лутфихоним ая Саримсоқова 1896 йилнинг 26 Апрель куни Фарғона вилоят, Риштон туманидаги Риштон қишлоғида туғилган.
     Меҳнат фаолиятини 1923 йил бошлаган.
    У 1923-28 йилларда Қўқон театрида, 1928-31 йилларда Марғилон театрида, 1934-39 йилларда Тошкентдаги ўзбек давлат мусиқали театрида артист, 1939-40 йилларда ўзбек давлат филармонияси қошидаги дуторчи хотин-қизлар ансамблида бадиий раҳбар, 1940-73 йилларда Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театрининг етакчи актрисаси бўлиб ишлаган. 
     Лутфихоним ая кино санъатида ҳам ёрқин, ёдда қоларли образлар яратган санъаткор эди.
    1931 йилдан кинода суратга туша бошлаган (“Амирликнинг қулаши”, 1955, “Ўғлонлар олға юришади”, 1959, “Сен етим эмассан”, 1962 ва бошқалар).
    Лутфи Саримсоқованинг ижоди халқ ҳаёти билан боғлиқ. У кўплаб ўзбек аёлларининг тимсолларини гавдалантириб, фарзандининг бахти учун курашувчи она тимсолини яратган, масалан, театрда: “Икки комунист” – Кумуш хола, “Гулсара” – Ойсара, “Нурхон” – Кимё, кинода: “Қасам” – Азимнинг онаси, “Асал” – Асалнинг онаси, “Сардор чақириғи” – Рустамнинг онаси, “Қутлуғ қон” – Йўлчининг онаси, “Маҳаллада дув-дув гап” – Меҳрихон, “Учрашувлар ва видолашувлар” – Ҳафизнинг онаси, энг катта шуҳратни “Cен етим эмассан” фильмидаги Фотима опа ролларни маромига етказиб ўйнаган.
    Энг яхши роллари орасида, шунингдек, Ширин, Ёсуман (Хуршиднинг “Фарҳод ва Ширин”), Майсара (Ҳамзанинг “Майсаранинг ишлари”).
    У “Қулинг”, “Ўзганча”, “Ёр-ёр”, “Уйғон, болам”, “Ҳакалак ўйнасам ман”, “Жамбилхон”, “Ёргинам”, “Омон бўлайлик” ва бошқа ўнлаб холқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси сифатида халққа танилди ва эл уни ўзига яқин тутиб, ая деб олқишлаган.
     Лутфи Саримсоқова 1991 йил 14 январь куни Тошкентда вафот этган.

Мукофот ва совринлари

Ўзбек ССР халқ артисти (1937)
СССР халқ артисти (1967)
Давлат ордени
Қизил Меҳнат Нишони ордени
 “Буюк хизматлари учун” ордени (Ўзбекистон) (2001 — вафотидан сўнг)

Ижоди
Театрдаги роллари

1928 — “Икки комунист” К. Яшин — Кумуш хола
1933 — “Лайли ва Мажнун” Хуршид, мусиқа Т. Содиқов — Лайли
1935 — “Гулсара” К. Яшин ва М. Муҳамедовлар, мусиқа Т. Жалилов — Ойсара
1937 — “Фарҳод ва Ширин” Хуршид, мусиқа В.А. Успенский — Ширин, жодугар Ёсуман
1938 — “Аршин мал алан” У. Гаджибекова — Зебо, Жаҳон-хола, Гулчеҳра
1940 — “Майсаранинг ишлари” Ҳамза — Майсара
1942, 1952 — “Нурхон” К. Яшин — Кимё
1953 — “Муқимий” С. Абдулла — Рисолат
“Равшан ва Зулҳумор” К. Яшин — қария она
“Маликаи Турандот” К. Гоцц — Адельма
“Икки жононнинг қули” К. Гольдон — Смеральдина
“Ҳужум” В. Ян — Турсун
“Ҳалима” Г. Зафар — она
“Паранжи сирлари” Ҳамза — Мастура
“Қурбон Умаров” С. Абдулла — Халча
“Офтобхон” К. Яшин — Xaйри холя
“Фарғона тонг отгунча” М. Исмоилий — Хадича хола
“Олтин кўл” — Жамол опа

Фильмографияси

1931 — Озод (тугалланмаган) — Озод, йигирувчи
1937 — Қасам — Азимнинг онаси
1940 — Асал — Асалнинг онаси, боғбоннинг хотини
1941 — Сардор чақириғи — Рустамнинг онаси
1941 — Биз ғалаба қозонамиз (қисқаметражли) — Зумрад
1943 — Насриддин Бухорода — сарой хизматчиси
1943 — Ватан ҳадяси — она
1954 — Опа-сингил Раҳмоновлар — Шарофат биби
1954 — Янги уй — Холнисо
1955 — Майдон ортида учрашамиз — Махфиратхон
1955 — Амирликнинг қулаши — қари деҳқон аёл
1956 — Қутлуғ қон — Йўлчининг онаси
1958 — Мафтунингман — лавҳа
1958 — Орол балиқлари — колхоз раисининг хотини
1958 — Ўғлонлар олға юришади — телба
1959 — Иккинчи чечак — Қумри хола
1960 — Маҳаллада дув-дув гап — Меҳрихон
1962 — Сен етим эмассан — Фотима опа
1964 — Осиё остидаги тўфон — Жамолнинг онаси
1964 — Хайрли кун
1964 — Тушда кечган умрлар — қария
1965 — Зеҳн — лавҳа
1966 — Оппоқ турналар — Меҳринисо
1968 — Ватан ўғлонлари — музейга ташриф буюрувчи
1969 — Унинг исми — Баҳор — совчи
1969 — Ўтган кунлар — лавҳа
1971 — Севги драмаси — Умарнинг онаси
1973 — Учрашувлар ва видолашувлар — Ҳафизнинг онаси
1976 — Умидимиз қушлари — Амирнинг бувиси
1990 — Тангалик болалар — лавҳа

     1976 йил актрисанинг ҳаёти ва ижодига бағишланган “Лутфихон ая” номли ҳужжатли фильм суратга олинган.
     Маданият саройи ҳамда Риштондаги 52-сонли ўрта мактабга Лутфихоним Саримсоқова номи берилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот