ЮЛДУЗЛАР КЎПАЙДИ, АММО...
Илгари ҳеч ким ўзларини юлдуз деб ҳисоблашмасди, чунки, бундай тушунчанинг ўзи йўқ эди. Яхши актёр ёки жуда яхши актёр, -дейишарди. Обрўли ва халқ севган олдинги даврдаги санъаткорларни юлдуз деб аташса, жаҳллари чиққан бўларди. Негаки, юлдуз тунда порлайди-ю кундузи сўнади. Ҳозир эса ёш ва машҳурлар, турли сериалларда суратга тушиб, газета ва журнал муқоваларида расмлари чиқаётганлар, ҳеч тортинмасдан, истиҳоласиз, ўзларини юлдузман деб аташади ва саҳнага чорловчи бошловчиларга ҳам шу сўзни қистириб ўтгачгина чақиришларини талаб қилишади... Бу каби нокамтаринлик ва манманлик ёшлар орасида шу қадар авж олганки, ҳар қандай ахлоқ меъёрларини четлаб ўтишлари ўта истеъдодли ёши улуғ санъаткорларни ҳайратга солади ва ўйлантириб қўяди. Қаёққа қараманг, ҳамма жойни "Буюклар, даҳолар, юлдузлар" босиб кетган! Иккита ашула айтган ҳам, чилдирма чалиб чиққан ҳам, кино ё сериалда битта роль ўйнаб қўйгани ҳам ўзини ЮЛДУЗ деб санайди! Юлдузлар кўпайди, аммо чинакам санъаткорлар камайиб кетди...
©️ Юрий Яковлев.
Музаффар Муҳаммадназарнинг рус тилидан эркин таржимаси.