Дилнура Қодиржонова (1976 - 2007)
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Дилнура Шукуржоновна Қодиржонова 1976 йилнинг 6 Январь куни Андижон вилояти Избоскан туманидаги Чувама қишлоғида туғилган.
Қизалоқлик пайтиданоқ қўшиқ айтишга лаёқати сезила бошлади. Уни мусиқа мактабига ўқишга беришган. Унинг биринчи мукофоти 1993 йилда Андижонда бўлган: ўзбек мумтоз қўшиқлари танлови «Камолот-93»да қўлга киритилган. Д. Қодиржонова кўплаб танловлар лауреати бўлган. Улардан энг машҳурлари «Ниҳол» ҳамда «Шарқ тароналари»даги совринларидир.
2004 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди. 2005 йилда Дилнура "энг яхши анъанавий қўшиқ ижрочиси", 2006 йилда" Энг яхши мумтоз қўшиқлар ижрочиси" деб топилди. 2007 йилда Тошкент консерваторияси магистранти бўлди.
2007 йил 12 сентябрда фожеали тарзда вафот этган.