Амриш Пури (1932 - 2005)
Амриш Пури (ҳиндча: अमरीश पुरी) — 1932 йилнинг 22 Июнь куни Ҳиндстонда таваллуд топган. Ҳиндистон театри ва киносининг таниқли актёри. У асосан салбий ролларни қойилмақом ижро этган актёр сифатида ёдда қолган. Томошабинлар учун у Шекҳар Капурнинг „Жаноб Ҳиндистон“ (1987) фильмидаги Мугамбо роли билан кўпроқ эсда қолган.
Амриш Пури 450 дан ортиқ фильмларда турли ролларни ижро этган.
Амриш Пури камдан-кам учрайдиган қон саратони тури бўлган миелодиспластик синдромдан азият чеккан ва мия операциясини бошдан кечирган. Унинг аҳволи оғирлашиб борар, миясида тўпланган қонни тез-тез олиб жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш талаб қилинарди.
2005 йилнинг 12 Январ куни ҳушидан кетган ва мия шикастланиши натижасида комага тушган. Орадан кўп вақт ўтмай, у касалхонада оламдан ўтган.