Давлат ва жамоат арбоби эди


Дадахон ЁҚУБОВ:

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА ТАВАЛЛУДИГА

Қимтинасан, астагина кўтарасан бош,
Минг йилликдир кўзингдаги жавдираган ёш,
Гуноҳкорлар мингу битта Сенга тегар тош,
Сен бари бир муқаддассан,
Муқаддас Аёл!

    Шоира Ҳалима Худойбердиева ижодига ва ҳаётий фаолиятига жамоатчилик томонидан қизиқиш ҳанузгача катта.
     Ҳалима Худойбердиева нафақат ижодкор, балки ўтган асрнинг давлат ва жамоат арбоби эди. 
    Ўзбекистон Мустақиллиги Ҳалима Худойбердиеванинг асосий мавзуларидан эди. Унинг шеърияти, умуман фаолияти ўзбек хотин қизларининг озодлиги, ҳақ–хуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракати билан чамбарчас боғланган. 
Эсимизда бор, Ўзбекистон Республикаси хотин қизлар қўмитасининг раиси бўлиб ишлаганларида ҳам, Халқ депутати сифатида ҳам, шоира ёки оддий фуқаро сифатида сўзлаганларида ҳам миллат қадр-қимматини кўтариш, халқимиз ҳамжиҳатлигини таъминлаш, аждодларимиз меросини авайлаб асраш, ўзбек хотин-қизларини пахта яккаҳокимлигидан қутқариш масалаларида бонг урарди. 
    1987-88  йилларда ёзилган "Муқаддас аёл" шеъри Мустақиллик арафасида мустабид тузум ва сиёсий-ижтимоий зўравонликларга қарши мадҳияга айланган. Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ижросида бутунлай жамиятни жунбушга келтиргани ёдимизда...
     Биз ҳам ҳали Ҳалима Худойбердиеванинг шеърларини ўқиймиз, шарафлаймиз. Дуода бўламиз.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот