Мурод Хидир (1939 – 2023)


     Мурод Хидир 1939 йилнинг 15 Декабрь куни Қашқадарё вилояти Китоб тумани Олақўйлиқ қишлоғида туғилган. 1962 йилда Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. У “Қашқадарё ҳақиқати” ва “Келажак тонги” газеталаридаги публицистик мақолалари билан элга танилган. “Гулистон”, “Шарқ юлдузи” ва “Санъат” журналларида ҳам фаолият юритган. “Сирли олам” журнали, “Қалб кўзгуси” газетасида бош муҳаррир ўринбосари, “Соҳибқирон юлдузи” газетаси бош муҳаррири вазифасида фаолият юритган. Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида турли лавозимларда ишлаган.
   Мурод Хидир “Қирғоқлар”, “Aму соҳиллар бўйлаб”, “Кўзача ва бўтача”, “Тошкўл”, “Кийикча ва бўйноқ”, “Ҳарф ўйини” каби китоблар муаллифи саналади.
   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси – Мурод Хидир 2023 йил вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот