Светлана Муродхўжаева (1942 - 2023)


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, маҳоратли актриса ва режиссёр - Светлана Муродхўжаева 1942 йилнинг 13 Январь куни туғилган. 
   1963 йилда Тошкент давлат педагогика институтини, 1965 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтининг кечки бўлимини тамомлаган.
   1964 йилда “Ўзбекфильм” киностудиясида бир қанча фильмларда эпизодик ролларни ижро этган. Ёш томошабинлар театри ҳамда дубляж студияларида фаолият олиб борган.
   1969 йилда “Жасур чумчуқ” мултфильмида бош қаҳрамон образига, кейинчалик кўплаб ўзбек анимацион фильмларига ҳамда бошқа мултфильм қаҳрамонларига овоз берган.
   Светлана Муродхўжаева қарийиб эллик йиллик фаолияти давомида бир ярим мингдан ортиқ бадиий ва юздан ортиқ анимацион фильмларда катталар ва болалар образларини “жонлантиришда” иштирок этди. У қирқдан ортиқ мултфильмлар яратган. 
     Светлана Муродхўжаева 2023 йил вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот