Суръат Пўлатов (1931 - 2005)


    23 октябрь – Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг устоз санъаткори – Суръат Пўлатов таваллуд топган кун.

     Муқимий театрининг етакчи актёрларидан бири – Суръат Пўлатов 1931 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 
     1943 – 47 йилларда Республика ёш томошабинлар театри қошидаги студияда ўқиб, шу театрда ишлаган. 
     1952 йили Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтини битириб, М. Тошмуҳаммедов номидаги Қашқадарё театрида дастлаб актёр, кейинчалик бош режиссёр бўлиб ишлаган. 
     1956 йили Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига актёр бўлиб ишга келган ва умрининг охиригача шу театрда ишлаган. 
       У “Тоҳир ва Зуҳра”да Қодир, “Фарғона ҳикояси”да Азиз, “Равшан ва Зулхумор”да Равшан, “Ватан ишқи”да Олимжон, “Ёшликда берган кўнгил”да Норқўзи, “Уч баҳодир”да Моҳир, “Нодира”да Раззоқ, “Зарафшон қизи”да Пўлат каби етакчи ролларни ижро этган. 

    У Ўзбекистон радиосидаги машҳур “Табассум” устахонасида ва фильмлар дубляжида муттасил қатнашган. 
    1990 йили унга “Ўзбекистон халқ артисти” унвони берилган. 

     Суръат Пўлатов 2005 йили вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот