Рихсивой Мирзараҳимов (1962 - 2022 й.й.)


     Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Mahalla» телерадиоканали»даги «Бадиий-маърифий дастурлар» муҳарририятининг 1-тоифали режиссёри - Рихси Баҳромович Мирзарахимов (1962 - 2022 й.й.) таваллуд топган кун.
     Рихсивой Мирзараҳимов Телевидение ва радио соҳасида 1990 йилдан буён фаолият юритиб, ҳаёти мобайнида  мукофотланмаган. 
     Р. Мирзараҳимов ўзининг меҳнат фаолияти мобайнида томошабинлар эътирофига сазовор бўлган кўплаб теледастурлар, видео ва ҳужжатли фильмлар, ток-шоу ва мусиқий кўнгилочар дастурларга режиссёрлик қилган. Унинг режиссёрлигида тайёрланган Венгер ёзувчиси С. Барннинг «Йўлдаги ҳодиса», Саид Аҳмаднинг «Уфқ», «Жимжитлик» асарларининг радиопостановкаси тингловчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган. Унинг режиссёрлигида кенг томошабинлар аудиториясига мўлжаллаб тайёрланган «Кулги терапияси» ҳажвий кўрсатуви, «Дилбар», «Тазарру», «Оила шаъни», «Чорраҳадаги уй», «Иззат» сериаллари юксак ғоявий-бадиий савияси билан томошабинлар қалбидан муносиб ўрин эгаллаган. 2011 йилда Р. Мирзараҳимов томонидан тасвирга олинган «Жиблажибон» ҳажвий сериали ҳам ўзининг маънавий-тарбиявий аҳамияти билан ажралиб туради. Мазкур асар орқали жамиятда учраб турувчи фирибгарлик, товламачилик каби иллатлар аёвсиз танқид остига олинган, сериалда рўй берган кулгули вазиятлар негизида аслида жиддий мавзулар илгари сурилганлиги томошабинлар ва соҳа мутахассислари томонидан илиқ кутиб олинган. 
     Р. Мирзараҳимов ўз фаолияти давомида у ўзининг кўп йиллардан бери тайёрланиб, эфирга узатилаётган «Телевизион телеминиатюралар театри», «Ха-ха-ха» ҳажвий дастурлари, «Умр сўқмоқлари», «Оталар сўзи-ақлнинг кўзи» кўрсатувлари билан телеканал дастурларини янада бойитди. Ушбу ҳажвий дастурлари ўзининг беғубор юмористик кулгули вазиятлари, ханда ва латифалари билан томошабинларга табассум улашиб келган. Айниқса, коронавирус пандемияси даврида ушбу дастурлар томошабинлар ва мухлисларга кўтаринки кайфият бера олди. 
     Коронавирус пандемияси даврида Р. Мирзараҳимов режиссёрлигида эфирга узатилган мазкур кўрсатув ва дастурлар томошабинларга кайфият улашиб, руҳий жиҳатдан далда бўла олди. Бундан ташқари у аҳолини огоҳликка, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилишга чорловчи роликлар ҳамда коронавирусни олдини олиш бўйича республика комиссияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлардан аҳолини ўз вақтида хабардор этишга доир туркум теледастурлар тайёрлаб эфирга узатди.
     Шунингдек, ўз ичига муҳим тарбиявий аҳамиятни жамлаган «Умр сўқмоқлари», «Оталар сўзи-ақлнинг кўзи» кўрсатувларининг тасвирга олинишида унинг кўп йиллик тажрибаси ва малакаси ўз маҳсулини берган. Ушбу кўрсатувлар орқали жамиятимиздаги ечимини кутаётган баъзи муаммолар, турмушдаги иллатларга кўзгу тутилган, қолаверса халқимизнинг асрий анъаналари, ахлоқий мезонларини ёш авлод тарбиясидаги маънавий-маърифий жиҳатдан аҳамияти кенг тарғиб қилинган.
     Рихсивой Мирзараҳимов 2022 йил вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот