Мавлуда Қобулова (1959 - 2022)
Жаннат гули!
СУРХОН ОНАСИ!
Бугун сиз туғилган кун. Бу кун қаерда бӯлмайин, ёнингизга, нурли дийдорингизга етиб борардим. Афсус, у шодлик кунлардан хотиралар қолди. Сиз жаннат боғига йӯл олдингиз. Аввал ӯғлидан, сӯнг сиздан айрилган 81 ёшли Онангиз билан бугун йиғлаб-йиғлаб гаплашдим. Овутишга сӯз йӯқ.
Мавлуда Умаржоновна - Сурхон онаси. Сиз 18 йил вилоят ҳокими ӯринбосари бӯлиб ишладингиз. 5 та ҳоким билан ишладингиз. Бу лавозим сизни 18 йилда 18 миллион марта синагандир. Бу синовли дунёда одам ҳам шунча синаладими? АЁЛ ҳам шунча синаладими? Бир кун ҳам яшамайдими синовсиз?
"Қашқирлар қуршаган ёлғиз от эдим,
Қорларга тӯкилган қоним- ҳақиқат"
- деб ёзгандим сиз ҳақингизда.
Сизнинг чекингизга тушгани шу экан дӯсти жоним, гавҳарим. Гулханлар бирда бӯлмаса бирда жонингизга олов ёқди. Темир ҳам чидамайдиган ӯтларга Сиз чидадингиз, чидадингиз, чидадингиз охир...
Бугун СИЗ туғилган - сиз дунёга келган кун.
Бугун яхши кун.
Чиройлигим, жаннат гули.
Алвидо, дунёга меҳру чирой берган ердаги фаришта. Чин дунёга бунча шошдингиз дӯстим?!
Дунёни нурлантириб кетган олийжаноб қалб, биздан рози бӯлинг. Мавлуда Умаржоновна қалбим гавҳари, жойингиз фирдавс жаннатида бӯлсин... Ӯлим бешафқат...
Вафотингиздан бутун Сурхон аҳли йиғлади. Қачон улгурдингиз мардлар элининг ҳурматига бунчалик эришмоққа? Мени ӯзимдан ҳам яхши билган, тушинган дӯсти жоним лолазорлар ичра кетдингизми?
Юрагига Сурхондарё сиққан аёл, Ватанни ҳаммадан кӯп яхши кӯрган мардим, охиратингиз обод бӯлсин.
Шеърларим, битикларим қаҳрамони, биздан рози бӯлинг.
Зулфия МЎМИНОВА.
Маълумот: Мавлуда Умаржоновна Қобулова 1959 йилнинг 4 Октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент педиатрия медицина институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги врач-педиатр. Илмий унвони - тиббиёт фанлари номзоди, доцент. Халқ депутатлари Сурходарё вилояти Кенгаши депутати бўлиб ишлаган.
Меҳнат фаолияти давомида 1977-1989 йилларда Денов тумани марказий шифохонаси ҳамшираси, катта ҳамшираси, 1995-1998 йилларда Денов тумани марказий касалхонаси туғруқ бўлими врач-интернаси, врач неонатологи, бош неонотологи, врач-статисти, 1998-2003 йилларда Тошкент педиатрия медицина институти ассистенти, доценти, ўқув-услубий бўлими бошлиғи, 2003-2004 йилларда Денов тумани Ҳазорбоғ шифохонаси бош врачи, 2004-2005 йилларда Денов тумани марказий шифохонаси бош врачи ўринбосари, 2005-2020 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси 2020 йилдан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2021 йилнинг 4 майидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари бўлиб ишлаб келаётган эди. Мавлуда Умаржоновна қисқа муддатлик қизғин фаолияти ҳам эътиборга моликдир.
Қобулова Мавлуда Умаржоновна халқпарвар, меҳнатсевар, ҳалол ва билимдон инсон сифатида кенг жамоатчиликнинг юксак ҳурматини қозонган ҳамда улар қалбидан муносиб жой олган эди.
Сурхондарё вилоятида узоқ йиллар ҳокимият тизимида раҳбарлик лавозимларида ишлаган фидоий инсон Қобулова Мавлуда Умаржоновна оғир хасталикдан сўнг 2022 йил 14 Апрель куни 63 ёшида вафот этган.