Равшан Намозов (1961 - 2022)
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор - Равшан Намозов 1961 йилнинг 10 Июль куни Сурхондарё вилоятидаги Термиз шаҳрида санъаткор Абдураҳмон Намозов оиласида дунёга келган.
Термиз мусиқа билим юртини тамомлаган, у ерда ўз отаси Абдураҳмон Намозов ва Шокир Маҳмудовдан сабоқ олган.
У 1985-йил Германияда ўтказилган „Ёшлар фестивали“ ва 1990-йил Олмаотада ўтказилган „Осиё овози“ биринчи халқаро фестивалида гран-прини қўлга киритган.
Равшан Намозов ўз ижодини 1989-йилда тузилган „Қарс“ гуруҳида бошлаган. 1991-йилдан яккахон чиқишлар қилган. 1993-йил „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист“ унвонига сазовор бўлган.
Равшан Намозов замонавий услубда айтилган сурхон қўшиқлари билан танилган. Унинг „Хаёл“, „Ёр-ёр ёрон-эй“, „Биё-биё“, „Чипрадалли“, „Ковушим“, „Мана шунақа“ каби қўшиқлари халқ орасида анча машҳурликка эришган
Равшан Намозов 2022 йил вафот этган.