Ҳамроев Жавлон Раззоқович (1934 - 1997)


   Ҳамроев Жавлон Раззоқович 1934 йилнинг 10 Июль куни Наманганда Ўзбекистон халқ артисти - Раззоқ Ҳамроев оиласида таваллуд топган. Савдо техникумида ревизорлик мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Сўнгра Милиция мактабини битириб, терговчи бўлиб ишлаган. Санъатга бўлган қизиқиши туфайли Театр ва рассомлик институтига ота-онасидан пинҳон равишда ўқишга кирган ва шу тарзда кинодаги фаолияти бошланиб кетади. У кўплаб фильмларда суратга тушган: ҳайдовчи («Виждон амри билан»), Фарҳод («Фарҳоднинг жасо­рати»), Анвар («26-отилмасин»), Матқовул («Оловли йўллар»). Қароқчи («Алибобо ва қирқ қароқчи»), Арслонов («Жазирама қуёш остида») ва бошқалар. 
   1975 йил Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. Жавлон Ҳамроев 1997 йилнинг 18 Октябрь куни Тошкент шаҳрида вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот