Дилбар Маҳмудова (1936 - 2022)


  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Дилбар Маҳмудова 1936 йил 8 апрелда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1959 йили Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган.
   Республика матбуотида унинг 300дан ортиқ публицистик мақоласи эълон қилинган.
   Дилбар Маҳмудованинг илк китоби “Ярим аср ёнма-ён” номи билан чоп этилган. Шундан сўнг унинг “Ҳар мактубда умр лаҳзаси”, “Ҳалима”, “Ҳаётдан кейинги ҳаёт”, “Мўйқаламда ёзилган роман”, “Синмаган Сурхон қизи”, “Меҳр қуёши”, “Осмонмисиз, қуёшмисиз ё оймисиз, бувижон!” китоблари нашр қилинган.
   Турмуш ўртоғи Тилаб Маҳмуд билан ҳаммуаллифликда “Умр шомидаги бахт”, “Тортадирман жабрини”, “Омонат дунё” номли пьесалар ёзган. Мазкур асарлар Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган.
  Дилбар Маҳмудова 2022 йил вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот