Муса Жалил


 Муса Жалил (Муса Җәлил, Musa Cəlil, موسى ﺟليل‎; асл исм-шарифи Муса Мустафович Залилов) (1906 йил 15 Февраль (айрим манбаларда 2 Февраль) Оренбург губерниясидаги Мустафин қишлоғида туғилган — 1944 йилнинг 25 Августида Берлинда қатл қилинган) — татар шоири. Татар опера ва балет театри асосчиларидан бири.
 Оренбург шаҳридаги «Ҳусайния» мадрасасида ўқиган. 1922 йилда Қозон шаҳрига келиб, Татар ишчи-ёшлар мактабида таълим олган. Москва университетининг адабиёт факултетини тугатган (1931).
 Москвада чиққан «Кичкина ўртоқлар» («Кечкенэ иптэшлэр») номли татар журнали муҳаррири (1927). Татаристон ёзувчилар уюшмаси раиси (1939—41). 2-жаҳон уруши йилларида фашизмга қарши курашда гитлерчилар қўлига тушиб, Берлиндаги Моабит қамоғига ташланган. 1944 йилнинг 25 августи Берлинда қатл этилган.
 Муса Жалилнинг машҳур «Моабит дафтари» (1942—44) шеърлар туркуми шу концлагерда ёзилган. «Ўртоқлар» (1929) шеърлар тўплами, «Хат ташувчи» (1940) достони, «Олтин соч» (1941), «Элдор» (1941) опера либреттолари, «Окопдан хат» (1946) китоби ва бошқа асарлар муаллифи.
   «Моабит дафтари» шеърлар туркуми ўзбек тилига таржима қилинган (1956).










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот