Раж Капур (1924 – 1988)
Ранбир Раж Капур (ҳиндча राज कपूर, ингл. Raj Kapoor - 14 Декабр 1924 йил Пешаварда туғидган - 1988 йил 2 Июнь Деҳлида вафот этган) - ҳинд кино актёри, продюсер. У ҳинд киноси ва санъати тарихидаги энг буюк шоумен сифатида тан олинган. Шунингдек уни "Ҳинд Чарли Чаплини", "Ҳинд киносининг асосчиси" деб ҳам аташган.
У кўплаб мукофотларга, шу жумладан учта Миллий кино ва Ҳиндистондаги 11 та Filmfare мукофотига сазовор бўлган. У "Дайди" ва "Жаноб 420" фильмлари учун Канн кинофестивалида Palme d'Or grand бош мукофотига икки марта номзод бўлган. "Дайди" фильмидаги ижроси "Time" журнали томонидан барча даврларнинг энг яхши ўнталик фильмлар рўйхатига киритилган. Унинг фильмлари дунё томошабинларини, хусусан Осиё ва Европани ўзига жалб қилган.