Ҳожибой Тожибоев (1955 - 2008)


   Ҳожибой (Ҳожимурод) Тожибоев (25 Август, 1955 — 24 Июль, 2008) таниқли ўзбек кино ва театр актёри, сўз устаси, қизиқчи. «Шариф ва Мариф» фильмидаги роли билан машҳур. Тожикистоннинг Ленинобод шаҳрида туғилган. Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган артист, сатирик ва киноактёр.
   1978 йилда Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.
   Тожикистонга қайтиб, бир муддат Шукур Бурҳонов номидаги Нов театрида, Ленинободдаги Камол Хўжандий номли театрда ишлаган. Сўнг Андижон Давлат филармониясига ишга ўтиб, Ҳалим Жўраев ва Шерали Жўраев етакчилигидаги концерт гастролларида иштирок этган. 
    2008 йилнинг 24 Июлида оғир хасталикдан сўнг 52 ёшида Тошкентда оламдан ўтган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот