Женнифер Мария Сайм


  Женнифер Мария Сайм 1972 йилнинг 7 Декабрь куни АҚШнинг Калифорния штатида туғилган. Америкалик актриса Сайм актёр Киану Ривзнинг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган. Актриса сифатида бир нечта фильмларда суратга тушган. Ёшлигидан мусиқа иштиёқи кучли бўлгани сабабли, қўшиқлар ҳам куйлаган. Дэвид Линчнинг телешоу ва фильмлари сабабли кинематография оламига кириб келган. 16 ёшлигида Линчнинг Asymmetrical Productions компаниясидаги офисига ишга кириб, детектив сериалида қатнашиб, малака ошира бошлаган. Женнифернинг хонандалардан ҳам танишлари кўплиги сабабли, у Линчнинг лойиҳалари ва фильмларига уларни жалб қиларди. 
  Женнифер ва Ривз пинҳона ишқий алоқаларда бўлишган. Ривз "Матрица" фильмидан кейин таниқли бўлиб, кўплаб актрисаларнинг орзусидаги йигит эди. Женнифер Ривзга ҳомиладорлигини айтгач, улар бирга яшашмаса-да, Ривз унга уй олиб беради. Ҳомила она қорнида нобуд бўлгач, унга Ава деб исм қўйишади ва қабристонга дафн этишади. Сайм фарзанд доғига ва Ривзнинг ташлаб кетганига чидолмасдан, гиёҳвандликка берилади.
  Женнифер 2001 йилнинг 2 Апрель куни автоҳалокатга учраб, 28 ёшида вафот этган. Текширувда Сайм ҳимоя камарини тақмаганлиги ва маст ҳолатда бўлганлиги аниқланади. Уни Лос-Анжелесдаги Westwood Village Memorial Park қабристонида қизининг ёнига дафн қилишган.
Музаффар Муҳаммадназар тайёрлади.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот