Эльдар Рязанов Александрович таваллуд топган кун



   Эльдар Рязанов 1927 йил 18 ноябрда Самарада савдо ваколатхонаси ишчилари Александр Семёнович Рязанов ва Софья Михайловна Рязановалар оиласида дунёга келган. Тез орада Рязановлар оиласи Москвага кўчиб келади. Дадаси вино ишлаб чиқариш бош бошқармасида бошлиқ бўлиб ишлай бошлайди, кейин эса репрессияга учрайди. 1930 йилларда оила ажралиб кетади ва бўлғуси кинорежиссёрни онаси тарбия қилади. Э. Рязанов ёшлигидан жуда кўп китоблар ўқир ва ёзувчи бўлишни, саёҳат қилишни орзу қилар эди. Ўнинчи синфни тугатгач, у Одесса денгизчилар билим юртига ариза –хат жўнатади. Лекин уруш бораётган эди, шунинг учун жавоб олишга эриша олмади. 1950 йилда ВГИКнинг режиссёрлик факультетини тугатди. Режиссёрлик факультетини тугатиб, ҳужжатли фильмлар Марказий студиясида ишлаган ва ҳужжатли ва тасвирий фильмлар суратга олган: “Сенинг китобчанг”, “Краснодардан олис эмас”, “Кубан нефтчилари”, “Сахалин ороли” шулар жумласидан. Кейинчалик Рязанов ўзининг ижодини замонавий комедияга бағишлади. Унинг бу жанрдаги биринчи иши-“Карнавал кечаси” (1956 йил) - ёрқин, байрамона мусиқали фильм бўлиб, бу фильмда бадиий-ҳаваскорлик ташкилотлари бошқарувидаги шафқатсизлик  ҳажвия қилинади.Бу фильмида ҳам бошқа кўпгина фильмларидаги каби таниқли актёрлар иштирок этишади (Огурцов ролини И.Ильинский, Лена ролини эса Л. Гурченко ўйнаган). Рязанов “Шикоятлар дафтарини беринг” (1965 йил) номли комедияси ўз бурчига самимий садоқат билан қараш,  ишига масъулият билан ёндашиш мавзусида бўлиб, буларга  иккиюзламачилик ва ўзбошимчалик қарама-қарши қилиб қўйилган. Рязановнинг энг зўр картиналаридан бири-“Автомобильдан сақланинг” (1966). Энг кўп томошабинлар аудиториясига эга бўлган ишлари: “Омад зигзаги” (1968), “Қароқчи чоллар” (1972), “Россиядаги итальянларнинг ғаройиб саргузаштлари” (1973), “Тақдир ҳазили ёки қушдай енгил бўлинг!” (1975), “Ишдаги ишқ” (1977), “Икки киши учун вокзал” (1982). 1980-1990 йилларда ҳам Рязанов олдингидай ғайрат билан ишлади: “Шафқатсиз романс”, Флейта учун унутилган мусиқа”(1987), “Азизим Елена Сергеевна” (1988), “Орзу қилинган осмон” (1991), “Башорат” (1993), “Салом ахмоқлар” (1997), “Қари қирчанғи”, “Тинч ўпқон” (иккаласи 2000 йил), “Ётоқхона калити” (2003), “Андерсен. Севгисиз ҳаёт” (2006), “Карнавал кечаси 2”. У кўпгина фильмларини сценарийларини ўзи ёзган. Унинг қуйидаги китоблари чоп этилган: “Комедиянинг ғамгин юзи” (1977), “Омад зигзаги” (1969),  “Бу жиддий ва жиддий бўлмаган фильмлар” (1977), “Кутубхонадаги қотиллик”,  “Владимир Высоцкий билан беш кеча”, “ТV Эльдар, ёки Менинг портретлар галареям”, Ностальгия” номли шеърлар тўплами ва бошқалар. 1979-1985 йилларда Рязанов “Кинопанорама” кўрсатувининг бошловчиси сифатида фаолият кўрсатган. Бундан ташқари, у 200 дан ортиқ теледастурлар  яратган. Унинг “Саккиз қиз ва мен”, “Оппоқой ва етти гном”, “ Тоза ҳавода суҳбат”, “Эльдар Рязановнинг париж сирлари (ОРТ)” 1987 йилда КВН Олий лигасининг финаль ўйинларида ҳакамлар ҳайъати аъзоси, 1991 йилда “Поле Чудес” капитал-шоу теле-ўйинида  Владислав Листьев билан биргаликда қатнашган. 2002 йилда Э.А.Рязанов “Ника” Россия киноматография санъати академиясининг президенти этиб сайланган. 23 январь 2005 йилда Э. Рязановнинг киноклуби очилган. Киноклуб учта залдан иборат бўлиб, энг каттаси 500 ўринга мўлжалланган. Киноклубда кинолар, спектакллар берилади, ижодий учрашувлар, концертлар ўтказилади.
   СССР халқ артисти - Эльдар Рязанов – Совет иттифоқи ва Россия федерацияси кинорежиссЁри, сценарийнавис, актёр, педагог, телекўрсатувлар бошловчиси, ёзувчи, шоир, драматург ва продюсер сифатида фаолият юритган.
   Режиссёр Элдар Рязанов 2015 йилнинг 30 Ноябрь куни Москвада юрак хасталигидан вафот этган.