Клара Жалилова таваллуд топган кун (1937 - 2020)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Дўстлик» ордени соҳибаси, бетакрор санъаткор, актриса - Клара Жалилова 1937 йилнинг 8 Июль куни таваллуд топган. Актриса дастлаб, асосан, «Мафтунингман» фильмидаги бош қаҳрамон — Юлдузхон образи орқали элимизга танилган ва халқимиз юрагидан жой олган.
Клара Жалилова "Келинлар қўзғолони", "Маҳаллада дув-дув гап", "Чинор остидаги дуэл", "Кулол ва хурмача", "Темир хотин", "Темир эркак", "Оловли йўллар", "Муғомбир куёвлар", "Мен, бу - мен", "Сўнгги лаҳза", "Ниқоб", "Юзсиз" каби бошқа кўплаб фильмларда ҳам турли ролларни ижро этган.
Клара Жалилова 2020 йилнинг 20 Ноябрь куни вафот этган.