Маҳкам Маҳаммедов - (1935-2021)


  Кўп йиллар мобайнида Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг бош режиссёри сифатида фаолият юритган, "Кўнгил кўчалари",  "Меҳробдан чаён" сингари кўп қисмли телевизион фильмлар режиссёри, Ўзбекистон санъат арбоби, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг профессори -  Маҳкам Маҳаммедов (1935-2021) таваллуд топган кун.
  Шунингдек, у Чингиз Айтматовнинг «Оқ кема», халқ ёзувчиси Раҳмат Файзийнинг «Ҳазрати инсон» номли асарларини ҳам саҳналаштирган.
  Маҳкам Маҳаммедов Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун», Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Падаркуш», Ҳамзанинг «Майсаранинг иши», Нозим Ҳикматнинг «Ажал шамшири», Парда Турсуннинг «Ўқитувчи», Лев Толстойнинг «Кавказ асири», Чингиз Айтматовнинг «Биринчи ўқитувчи» асарлари асосида телевизион спектаклларни ҳам саҳналаштирган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот