Болаликдан бирга ўсган икки дўст - Жобирбек ва Шосалимнинг ҳаёти турли йўлдан кетади. Бири ҳалол меҳнати билан корхона раҳбари бўлади, иккинчиси эса бойлик ва мансаб илинжида жиноят йўлига киради. Дўстлик ва ишонч синовга тушади. Шосалим ўз манфаат йўлида Жобирбекни алдаб, унинг ўлимига сабабчи бўлади.Терговчи - прокурор Лола Собирова жиноят ортидаги ҳақиқатни аниқлаш учун курашади ва якунда адолат қарор топади: жиноятчилар жазоланади.