Охирги чипта


   Бир куни Михаил Боярский ўз машинасида Ленинград атрофини айланиб юрганди. Кўчаларнинг бирида у ёлғиз мункиллаб юрган чолга кўзи тушди – у бульвар бўйлаб, зўрға қадам ташларди. 
   Бу букчайган, ноаниқ гавда машҳур актёр Сергей Филипповнинг қиёфаси эканлиги ноаниқ кўринса-да, илғаб олиш мумкин эди. Боярский йўл четида машинасини тўхтатиб, унга машинасида манзилига олиб кетишни таклиф қилди. 
   Маълум бўлишича, Филиппов вокзалга бориб, чиптасини қайтармоқчи ва бунинг учун 19 рубль пулини олмоқчи бўлган экан. 
   Боярский чиптани олиб, вокзалга борди. Чиптани энг яқин ахлат қутисига ташлаб, қайтиб келди ва Филипповга керакли пулни берди. 
Сергей Николаевич хўрсиниб деди: "Ҳозирдан келажагингиз учун маблағ ажратиб қўйинг, Миша, кейин бизнинг ҳеч кимга керагимиз бўлмай қолар экан ..."

Музаффар Муҳаммадназарнинг рус тилидан таржимаси.
Интернетдан олинди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот