Пулсизлик сабаб оилам бузилган


    Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва кино актёри – Отабек Ҳақбердиев Миллий телеканалининг "Очилмаган сир" лойиҳасида.
    Пул етишмовчилиги кўпчилик оилаларда келишмовчиликлар, тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Оиладаги молиявий муаммолар, кўпинча, оилавий муносабатларга салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳолат, айниқса, театр актёрлари учун жуда аянчли бўлиши мумкин.
   Санъат аҳли кайфият кишиларидир. Кўнгилсизликлар, дилхираликлар ижодий фаолиятига, оилавий муносабатларига таъсирини ўтказади. Чунки уларнинг иши, кўпинча кайфиятга ва томошабинларни хурсанд қилиш билан боғлиқ ва кутилмаган ҳолатларга дуч келишлари эҳтимоли бор..
    Улар ўз санъатларини ривожлантириш йўлида кўп вақт ва ғайратларини сарфлашларига тўғри келади. Моддий етишмовчилик актёрларнинг ишга, касбига бўлган иштиёқини камайтиради.
    Баъзида биз кулиб турган ташқи чеҳра ортида йиғлаётган ботиний қиёфани кўрмаймиз. Отабек ҳамиша табассум қилиб, хушмуомала, икки қўли кўксида бўлса-да, бошидан қандай кунларни кечиргани кўпчилик ҳамкасбларига ҳам, мухлисларига ҳам қоронғи. Оила таъминоти учун етарли маблағ топа олмаслик – оиланинг дарз кетиши каби қайғули оқибатларга олиб келиши ҳам ҳақиқатдир. Ушбу кўрсатув Отабекнинг шахсий ҳаётидаги машаққатларни акс эттирган. Актёрнинг дил тубида яшириб келган сирлари айнан шу ҳақида.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот