САҲНАДАГИ ХУРРАК


Машҳур француз комик актёри, кинорежиссёр ва сценарист – Пьер Ришар бу йил 90 ёшга тўлди.
У журналистларнинг саволларига жавоб берганида, ёшлигида театрда ишлагани ва кулгили воқеалардан бирини хотирлаб, қуйидаги ҳикояни сўзлаб берди.

САҲНАДАГИ ХУРРАК

   «Бир пайтлар саҳнада спектакль пайти чиндан ҳам ухлаб қолганман. Аслида, сценарийга кўра, менинг қаҳрамоним ётади ва ухлаши керак эди, лекин мен қаттиқ чарчоқ туфайли ростдан ҳам донг қотганча, уйқуга кетганман. 
    Ҳамкасбларим зўр бериб мени уйғотишга уринишса-да, узоқ вақтгача уйғота олишмаган. Ўшанда саҳнанинг ўзида уйғотиш учун чимчилашган, туртишган, қулоғим остида қичқиришган, чийиллашган, ҳаттоки, тепишибди ҳам, аммо уларнинг барча ҳаракатлари бесамар кетган. 
Ухлаганим камлик қилгандек, ўша пайт қаттиқ хуррак отибман. Томошабинлар хахолаб кулганча, роса қарсаклар чалишиб, кулгу аралаш қийқиришибди. 
   Уйғонганимда, мени театр раҳбарияти зудлик билан чақиртиришаётганини айтишди. Раҳбарият каминани масъулиятсизликда ва уйқучанликда айблаб, ишдан бўшатмоқчи бўлишди, лекин ўйлаб кўришгандан кейин, менга яна бир имкон беришди ва ишда қолдиришди. 
    Бироқ менинг хуррак отишим ва ҳамкасбларим "уйқучи"ни саҳнада уйғотишга уринишганини томошабинлар аслида томоша деб қабул қилишгани, бу ҳолат уларни кулдирганидан хурсандман. Асосийси, улар ҳақиқатан ҳам ухлаб қолганимни билишмаган экан.
   Чунки спектакльдан кейин: "Пьер кулдиришни қойиллатади-да, зўр роль ўйнади, боплаб кулдирди", – дейишибди.
Ўша воқеадан кейин ҳар қандай ҳолатда ҳам уйқумни назорат қилишга ҳаракат қиладиган ва саҳнага чиқиш олдидан масъулиятни янада чуқурроқ ҳис қиладиган бўлдим».

Пьер РИШАР.

Рус тилидан Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси ходими – Бобур ҲАМРОЕВ таржимаси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот