АЛОВУДДИННИНГ САРГУЗАШТЛАРИ


   Карим Зарипов номидаги Республика Эстрада ва цирк коллежининг «Эстрада актёрлиги санъати» бўлими битирувчиларининг “Аловуддиннинг саргузаштлари” деб номланган давлат имтиҳон спектакли бўлиб ўтди. 
Арабларнинг машҳур “Минг бир кеча эртаклари”дан ўрин олган мазкур эртакни барчамиз севиб ўқиганмиз, турли мамлакатлар ишлаган фильмларни кўрганмиз.
   Коллеж талабалари намойиш этган спектакльда бу эртакка ҳажвий ва замонавий услубда ёндашилган. Хусусан, “Кўк жигули” ҳақидаги сўзлар, Аловуддиннинг шаҳзодага айланганда, араблар либосида эмас, балки инглиз шаҳзодалари кийимида чиқиши ва ҳоказолар ўйлаб топилган.
   Сценарийни коллеж раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист- Карима Зарипова саҳналаштирувчи режиссёр – Анвар Ҳамроқулов билан ҳамкорликда тайёрлашган. 
   «Эстрада актёрлик санъати» бўлими раҳбари - Дилобар Тошкенбоева; «Актёрлик маҳорати» фани ўқитувчиси ва курс раҳбари – Даврон Раимов, «Саҳна нутқи» фани ўқитувчиси - Гулора Розубаева талабаларга яқиндан ёрдам беришган.

Ролларда:

Аловуддин – Маъруф Муҳаммадназаров,
Жасмин – Сарвиноз Алҳамжонова, 
Жин – Моҳиржон Абдураҳмонов, 
Жаъфар – Сабина Шамсиддинова,
Султон – Муроджон Баширов, 
Хизматкор Даля –Гулсевар Тўлисбоева.
Бошловчи масхарабозлар:
Шабнам Шукурий, 
Райҳона Шамсиддинова, 
Турк шаҳзодаси – Маржона Умарова,
Африка шаҳзодаси – Руҳшона Маҳмудхонова, 
Фаранг шаҳзодаси – Шаҳзода Тоштемирова ижро этишган.

   Талабалар орасида ўғил болалар камлиги ва қизларнинг кўплиги сабабли, эркакларнинг ролларини ҳам қизлар ўйнашига тўғри келган. Аммо грим ва ижро кўнгилдагидек бўлган.
   Талабаларга келгусида етук актёрлар бў¬либ етишишларига умид боғлаб, барчасига юксак парвозлар тилаб қоламиз! 

Адиба УМИРОВА - 
«Халқ сўзи» газетаси ходими, шоира.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот