Жуҳи Чавла
Жуҳи Чавла – ҳинд актрисаси, кино продюсери ва тадбиркор.
Чавла 1967 йил 13 ноябрда туғилган ва Ҳиндистоннинг Ҳаряна штатининг Амбала шаҳрида вояга етган. Унинг отаси Ҳиндистон даромад хизмати (ИРС) ходими бўлган. У мактабни Бомбейдаги (ҳозирги Мумбай) Fort монастир мактабида тугатган ва Бомбейдаги Sydenham коллежини тамомлаган. Жуҳи 1984 йилда "Ҳиндистон гўзали" кўрик-танлови ғолибаси бўлган. Шунингдек, у 1984 йилда "Коинот гўзали" танловида „Энг яхши костюм“ мукофотини қўлга киритган.
Чавла 1986 йилда „Салтанат“ фильмида рол ижро этди, аммо бу фильм муваффақиятсизликка учради. У 1987 йилда Равичандран режиссёри бўлган Каннада классикаси Премалока фильмида роль ижро этган. У шунингдек, иккита фильмда Просенжит Чаттержи билан бирга иштирок этган. Унинг Болливуддаги биринчи асосий роли 1988 йилда Амир Хон билан бирга қатнашган"Qayamat Se Qayamat Tak" фильми бўлган. Шекспирнинг "Ромео ва Жульетта" асарининг замонавий талқини бўлган фильм танқидларга учраш баробарида муваффақият қозонган, Хон ва Чавла „бир кечада юлдуз“га айланишган. Бу эса энг яхши фильм учун Filmfare мукофотини қўлга киритишдаги биринчи қадами бўлган.
"Хўп бўлади, хўжайин " романтик комедиясида Адитья Панчоли ва Шоҳрух Хон билан роль ижро этди. Фильм тижорат соҳасида яхши натижаларга эришди ва Чавла ўзининг роли учун яна бир карра Filmfare мукофотини қўлга киритди.
У 1984 йилги „Miss India“ гўзаллик танловида ғолиб чиққанидан сўнг ҳинд фильмларида роллар ижро эта бошлаган.
У 1980 йилларнинг охири ва 2000 йилларнинг бошигача ҳинд киносининг етакчи актрисаларидан бири эди. Жуҳи бир нечта мукофотларни қўлга киритган, шу жумладан иккита Filmfare мукофоти соҳибасидир.
Чавла ўзининг илк роли „Салтанат“ (1986 йил) фильмида қисқача суратга тушган ва "Qayamat Se Qayamat Tak" (1988-йил) фожиали ишқий фильмида ўзининг энг яхши ролини ижро этган. Бу фильмдаги роль унга „Энг яхши аёл дебюти“ учун Filmfare мукофотига сазовор бўлган. У Lootere (1993), Aaina (1993), Darr (1993) ва Hum Hain Rahi Pyar Ke (1993) фильмларида бош ролларни ижро этди ва шу фильмлар учун у Filmfare мукофотининг энг яхши актриса учун мукофотини қўлга киритди. Кейинчалик Deewana Mastana (1997 йил), Yes Boss (1997 йил) ва Ишқ (1997 йил) комедия фильмлари орқали муваффақиятга эришди.
Чавла мустақил кинорежиссёрлар билан Art-xaus лойиҳаларида ишлай бошлаган ва "Jhankaar Beats" (2003 йил), 3 Deewarein (2003 йил), „Менинг биродарим Никҳил“ (2005 йил), „ I Am“ фильмларидаги чиқишлари учун танқидчиларнинг олқишига сазовор бўлди.
Чавла 1995 йилда миллионер тадбиркор ва саноатчи Жай Меҳта билан турмуш қурган ва уларнинг икки фарзанди бор. Интервьюда Жуҳи қизи Жанви фильмларга қўшилиш ўрнига ёзувчи бўлишни хоҳлашини айтган. Эри ва Шоҳруҳ Хон билан бирга уларнинг Ҳиндистон Премьер-лигаси крикет жамоаси Kolkata Knight Ridersнинг ҳам эгасидир. Хон билан биргаликда у "Dreamz Unlimited " продюсерлик компаниясига эса асос солган, у учта фильм ишлаб чиқарган, уларнинг ўзини шу фильмларда рол ижро этган Phir Bhi Dil Xay Hindustani (2000 йил)дан бошлаб. Телевизион ишлари орасида эса у Jhalak Dikhhla Jaa рақс реалити-шоусининг учинчи мавсумида бош ҳакамлардан бири бўлган.
1998 йилда яна бир бор Шоҳрух Хон билан "Қиёфадош" фильмида биргаликда роль ижро этган. Фильм ошпаз (Баблу) ва унинг қиёфадоши жиноятчи (Манну) ҳақида. Яш Жоҳар ва режиссёри Маҳеш Бҳатт.
Чавла 2000 йилда Шоҳрух Хон ва Азиз Мирзо билан бирга Dreamz Unlimited номли продюсерлик компаниясини очган. “Phir Bhi Dil Xai Hindustani" романтик комедияси компаниянинг ва Чавла ва Хон иштирокидаги шу компаниянинг биринчи фильми эди.
Кейин Жуҳи Рави Чопранинг „Сарсон руҳ“ (2008 йил) фильмида Амитабҳ Баччан ва Шоҳруҳ Хон билан бирга роль ижро этди.
Унинг акаси Бобби Чавла Red Chillies Entertainment компаниясининг бош директори эди. У 2010 йили кучли инсультни бошдан кечирган. Тахминан тўрт йил комада бўлганидан сўнг, у 2014 йил 9 мартда вафот этган. Унинг синглиси Сония 2012 йилнинг 30 Октябрида саратон касаллигидан вафот этган.