Ҳема Малини таваллуд топган кун


   Болливуднинг афсонавий актрисаларидан бири, раққоса, продюсер, режиссёр, давлат арбоби, депутат - Ҳема Малини (ҳинд. हेमा मालिनी) (тўлиқ исми - Ҳемамалини Раманужам Чакраварти) 1948 йилнинг 16 Октябр куни Ҳиндистонда таваллуд топган. 
   Ўзбек кинотомошабинларига асосан, "Алибобо ва 40 қароқчи" фильмидаги Маржона, "Зита ва Гита", "Самрат" фильмлари ҳамда бошқа роллари орқали яхши таниш. Ҳема 200 га яқин фильмларда суратга тушган. Ҳиндистон кинематографиясининг ривожига қўшган улуши ва хизматлари учун "Падма Шри" давлат мукофоти билан тақдирланган. Болливуд юлдузи - Дҳармендранинг иккинчи умр йўлдоши. Эша ва Ахана исмли қизлари бор. Актёрлар - Санни ва Бобби Деол ўгай ўғиллари бўлиб, турмуш ўртоғининг биринчи рафиқасидан дунёга келишган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот