Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Дўстлик» ордени, «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони, Қозоғистоннинг «Дўстлик» медали соҳибаси, Самарқанд вилоят, Каттақўрғон шаҳар Драма театрининг актрисаси, устоз санъаткор – Гулбаҳор Мамедова билан суҳбат.
Гулбаҳор Мамедова оиласи, Каттақўрғон шаҳар Драма театридаги ютуқларни гапириш баробарида вилоят театрлари актёрлари нега кинофестивалларга таклиф қилинмаслиги ва пойтахтдан вилоятларга актёрлар роллар ўйнагани келишади-ю нега вилоят театрларидаги актёрларни пойтахт театрларидаги спектаклларга чақиришмаслиги каби оғриқли мавзулар хусусида сўзлади.
Суҳбатни кўриб, тинглаш асносида актрисанинг ички дунёси, театрлардаги муҳит билан яқиндан танишасиз, деган умиддамиз.