Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек миллий академик драма театри ва кино актрисаси, педагог ва режиссёр – Нодира Маҳмудова Миллий телеканалининг "Очилмаган сир" лойиҳасида.
Мустақиллик йилларининг дастлабки ўтиш даврида юртимизда жиноятчилик ҳолатлари кўпайиб, ҳукуматимиз ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан жиноятчиликка қарши муросасиз курашиш бошланганди.
Нодира Маҳмудова ҳамкасбларидан бирини талончилик йўли билан куппа-кундуз куни ер ости йўлагидан ўтаётганда буюмларини тортиб олишгани, яна бири фирибгарнинг қурбони бўлганини эшитиб, уларнинг анойи эканидан жаҳли чиққан.
Ўша пайт: "Агар ўрнингларда бўлганимда, уларни боплаб таъзирини берган бўлардим", – деган. Аммо кун келиб, ўзи ҳам жиноятчиларга дуч келишини тасаввур қилмаганди.
Актриса ўшанда ҳаётини қай тарзда хавф остига қўйгани ҳақида ҳикоя қилди.