Фахриддин Шамсиматов - "Аудио китоб" бўлимининг муҳаррири


  Фахриддин Шамсиматов - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр, режиссёр ва дубляж устаси. 1996 йилдан бери режиссёрлик фаолияти билан шуғулланиб келади. Фахриддин Шамсиматов тасвирга олган ва телевидение экранлари орқали эфирга узатилган новеллалар, ток-шоулар, ҳужжатли фильмлар, реклама ва ижтимоий роликлар муаллифи ҳамда режиссёри.
   2012 йилда "Ўзбекфильм" киностудиясида "Сой қўшиғи" бадиий фильмини суратга олган. Сценарий муаллифлари - Игорь Блидарев ва Шароф Бошбеков.
   2012 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони берилган.
   Ижтимоий роликлар ғолиби, "Энг улуғ, Энг азиз" кўрик-танлови ғолиби. (Йилнинг энг яхши эркак роли учун ). Россияда ўтказилган "DETEKTIV FEST" Фестивалида "Ҳақиқий эркаклар ови" бадиий фильмидаги милиция полковниги Озод роли учун "Энг яхши эркак роли" номинацияси ғолиби бўлган.
  2013-2017 йилларда "Ўзбектелефильм" студиясида "Олтин даврим" кўп қисмли телевизион сериалининг режиссёри ҳамда Исмоил Шомурод билан биргаликдаги сценарий муаллифи ҳамдир. 
  Ижтимоий роликлар фестивалида наркоманияга қарши курашга бағишланган ижтимоий ролиги учун биринчи ўринни олган.
  Шунингдек, Фахриддин Шамсиматов дубляж соҳасига ҳам талайгина салмоқли улушини қўшиб келаётган дубляж усталаридан бири ҳисобланади. Жумладан, чет эл фильмларига овоз беришдан ташқари, ижод йиллари давомида кўпгина ҳофиз актёрларга ҳам овоз берган.  Сардор Раҳимхон, Равшан Собиров, Отабек Муталхўжаев,  Жўрабек, "Беном" гуруҳидаги Комил; ёш ўзбек актёрлари орасида Бобир Йўлдошев, Фарруҳ Соипов ва ҳоказо.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот