Эр ва хотинни умумий мол-мулкини бўлишда улушларни аниқлашни айтинг?
Жавоб: Эр-хотиннинг умумий мулкларини бўлишда ҳамда улушларини аниқлашда, эр-хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, эр-хотиннинг улушлари тенг ҳисобланади. Суд вояга етмаган болалар манфаати учун эр-хотиндан бирининг эътиборга лойиқ манфаатини ҳисобга олиб, жумладан эр-хотин узрсиз даромад олмаган бўлса ёки эр-хотин мол-мулкни оила манфаатига зид сарфлаган бўлса, бу холда тенглик бўлмайди.
Агар эр-хотиннинг умумий қарзи бўлса, бу ҳам иккаласи ўртасида тақсимланади. Агар эр-хотиндан бири умумий мол-мулкни бирининг хоҳишисиз сарфлаган ёки бошқа шахсга бериб юборган бўлса, унинг қиймати ҳисобга олинади.
Андижон шаҳар ФХДЁ бўлими 1 тоифали инспектори – Ҳ. Ибрагимов.