Адиз Ражабовга табрик


   "Шуҳрат" медали соҳиби, таниқли ва истеъдодли кино актёри - Адиз Ражабовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
   Адиз Ражабовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот учун: Адиз Ражабов 1984 йилнинг 6 январь куни Бухоро вилоятида туғилган. Маннон Уйғур номидаги Санъат олийгоҳи (ҳозирги Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтининг "Драматик театр ва кино актёрлиги" факультетида профессор Арсен Исмоилов бошчилигидаги актёрлик курсини тамомлаган. Адиз Ражабов "Супер келинчак", "Ўзимдан ўзимгача", "Пойма-пой", "Қалбим ўғриси",  "Уқубат", "Учар қиз", "Динозавр қолдирган из",  "Афғон", “Наҳотки сен”,  “Фарзандим”, “О Салима, Салима”, “Сарвқомат дилбарим”, “Қутқаринг, қарияпман”, “Висол”, “Ичкуёв” каби кўплаб фильмларда турли ролларни маҳорат билан ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот