Болали уйда сир ётмас
– Моможон, одамнинг қони ширин бўладими ё аччиқми?– Мен қаёқдан билай, бўталоғим?
– Бобом онамга: «Онанг ҳар куни қонимни ичади», – деди-да.
– Бобонгни мияси йўқ!
– Тўғри. Яқинда бобом холамга: «Онанг миямни еб қўйди», – деганини эшитгандим.