ЛАТИФА


     Бир отахон сайлов идорасига келиб: "Айтинг-чи, кампирим сайловга қатнашдими?, – деб сўрабди.
    Сайлов идораси ходимларидан бири онахоннинг исм-фамилиясини аниқлаб, текшириб кўргач: – Ҳа қатнашдилар, овоз бердилар, – деб жавоб берса, отахон «яна улгурмадим» деб асаби бузилиб, хуноб бўлибди. 
– Тинчликми отахон, нимага бунақа деяпсиз? Онахон сизнинг ўрнингизга ҳам овоз бериб кетибдими? - деб сўрашса, отахон жавоб берибди:
– Йўқ, болам, унақа эмас. Кампирим ўлганига 10 йил бўлди, лекин ҳар йили сайловга келиб, овоз бериб кетади... Бу сайловларда ушлаб олмоқчи эдим.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот