КЎРИНМАС ШЕЪР


(Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, истеъдодли шоир - Бобур Бобомуродга дўстона ҳазил)

Журналист: - Бобур ака, бўм-бўш варақ ушлаб олибсиз. Шеър ёзмоқчимисиз?
Бобур Бобомурод:  - Йўғе, шеър ёзилган-ку. Кўрмаяпсизми:? Бу кўринмас шеър! 
   2011 йилда Эйми Дэвидсон исм-шарифли аёл 10000 $га "кўринмас" асар сотиб олди. 
Ҳатто сотиб олган эгаси ҳам кўролмайдиган мазкур "асар" "Тоза ҳаво" деб номланиб, муаллифи Жеймс Франко ҳисобланади. Асар билан бирга санъатсевар аёл унинг мазмуни тушунтириб берилган мақола ва ҳақиқийлигини тасдиқловчи кафолат хатини ҳам қўлга киритган. Ушбу асарни унинг моҳиятини илғаш пайти чалғимаслик учун бошқа картиналардан холи деворга илиш ва ёнига муаллиф (мусаввир деб ёзгани қўл бормади) тушунтирувини жойлаштириш тавсия қилинади.
Кўринмас санъат музейи (The Museum on Non-Visible Art ёки MONA) томошабинлар эътиборига кўплаб шундай кўринмас санъат асарларини намойиш этади. Уларни асар муаллифи илова қилган ёзма тушунтириш орқали англаш, ҳис қилиш мумкин экан. 
Ана шунақа гаплар ҳам бор бу турфа оламда...
Журналист: - Ажабмас, хориждаги миллионер шеърият ишқибозларидан бирорта хоним кўринмас шеърингизни сотиб олса!
7.01.2023 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот