ТИЛАНЧИ
ТИЛАНЧИ
– Худо йўлига садақа қилинг!
– Уялмайсанми, ўғлим? Ёш, соппа-соғ экансан. Ундан кўра ишласанг бўлмайдими?
– Маошим ижара пулига етмаяпти. Шу учун ишдан кейин тиланчилик қилишга мажбур бўлаяпман!
***
Бир эркак хотини билан кетаётган экан. Йўлда тиланчини кўриб қолиб, ундан сўрабди:
– Ичасанми?
– Йўғ-е, нон сотиб олишга пулим йўғ-у, - дебди гадой.
– Чекасанми?
– Асло.
– Аёллар билан юрасанми?
– Йўқ, – деб жавоб қайтарибди. – Аммо мени бирор аёл севса уни жону дилим билан севган бўлардим, хаёлимдаги гўзални умрбод кутиб, соғиниб яшаяпман, мен билан бирор аёл турмуш қуришга рози бўлса, ундан ҳеч қачон воз кечмасдим... – деса, у эркак уни тўхтатибди:
– Бўлди, бўлди, етарли...– сўнгра хотинига юзланиб дебди: – хотин, мана, ичмайдиган, чекмайдиган ва бегона аёллар билан юрмайдиган эркакнинг ҳолини кўриб қўй!
ҲАЙВОНОТ БОҒИДА
– Дада, нега анави маймун бизга ўқрайиб қаради?
– Жим, ўғлим, эшитиб қолмасин. У маймун эмас, назоратчи. Маймун ичкарида, қафас ичида бўлади, болам.
ХОТИРАНГИЗ ЧАТОҚ
Хотирангизнинг чатоқлигини исботлаб берайми?
Роппа-роса бундан олти ой аввал соат 17-43 да қаерда бўлганингиз ва қандай таом еганингизни эслай оласизми? Ана, кўрдингизми? Хотирангиз ёмон!