Ньютон ва тортишиш қонуни
Машҳурлар ҳаётидан ҳангомалар Исаак Ньютон бутун олам тортишиш қонуни ва назарияси борасида гапираётиб, шундай дебди:
- Менга дўмбоқ аёллар жудаям ёқади-да.
Унинг сўзларини матнга тушираётган шогирди бу гапга жавобан эътироз билдирибди:
- Устоз, бу гапингизнинг физика қонуниятига нима дахли бор? Бундай деб ёза олмайман.
- У ҳолда бундай деб ёз: жисм қанчалик катта бўлса, унинг тортишиш кучи шунчалик юқори бўлади.