Қашқадарё сафаридаги саргузаштлар


Қашқадарё сафаридаги саргузаштлар

Қолиб кетди
(ярим ҳазил, ярим чин)

     Маданият ва маърифат карвони билан поездда Қашқадарёга жўнаб кетаётгандик. Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри ва кино актрисаси, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳибаси - Фарида Умарова мени кўриб қолиб, ёнидаги ҳамкасбига шикоят қилди:
- Бу бола Фарида Афрўзни, Фарида Султонни, яъни фақат шоираларни тарғиб қилади, Фарида Умарова деган актрисани ёритмайди. Бўлмаса фамилядошим. Бундан 20 йил аввал мен ҳақимда ёзганча, жимжит, -деб мендан гина қилди.
     Ўзбек Миллий Академик драма театрининг актрисаси, «Дўстлик» ордени соҳибаси - Феруза Бобоёровани туғилган кунларида табрик берганман, холос, шу туфайли мени танимайди десам,  буни қарангки, Феруза опа ҳам арз қила кетди:
- Актрисаларни ҳам ёритади. Актриса - Феруза Собитова, Феруза Мелибоева, ҳамкасблари - журналистлар - Фируза Холиқова ва Феруза Орипова, психолог Феруза Акрамова,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Феруза Абдураҳимоваларни мақтагани мақтаган! Мен ҳам Ферузаман!
     Бу икки санъаткор интернетга киришмаса керак деб ўйласам, ҳамма нарсадан хабардор, ер тагида илон қимирласа билишаркан!
- Бўлди, бўлди, ҳозир сизларни ҳам суратга олиб, интернетга жойлайман, деганча уларни суратга олиб, аранг бошқа вагонга қочиб кетиб, қутулмоқчи бўлгандим, Фарида опанинг: "Қолиб кетди", - деган овозини эшитиб, бирор нарсам қолиб кетибдимикан, деган хаёлда ортимга қайтдим.
- Нимам қолиб кетибди? - деб сўрадим Фарида опадан.
     Фарида опа менга ўқрайиб қараб қўйди.
- Сенга гапирганим йўқ, йўлингдан қолма. Ферузага гапираяпман. - Сўнгра Феруза Бобоёровага юзланди.
- Феруза, раққоса - Феруза Солиҳова ва хонанда Феруза Жуманиёзова қолиб кетди!
 
Шикоятчининг сўзларини Музаффар Муҳаммадназар оққа туширди.
2022 цил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот