Компьютер ишламаса...
Хотин эрига қўнғироқ қилиб, компьютер ишламаётганини айтиб, ёрдам сўрабди.
-Тугмасини босдингми, хотин?
- Босдим, дадаси, ёнмаяпти, барибир.
- Шнурини розеткага тиққанмисан ўзи, яхшилаб текшир-чи.
- Ҳозир, телефонимни фонарини ёқиб, текшириб кўраман.
- Фонарга бало борми?!
- Уйда чироқ ўчган-да, дадаси!