Шукуржон Сапаева ва Фируза Собитова - Ибрат мактаби


   Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган «Театр ёшлар нигоҳида» ибрат мактаби тадбирига актриса, драматург, режиссёр ҳамда педагог - Шукуржон Сапаева ва театр ҳамда кино актрисаси, Ўзбекистон Кинематография агентлигининг кастинглар бўйича директори - Фирузахон Собитова ташриф буюришди. Ижодий учрашувда мактаб директори - Шакархон Хасанова, ММИБДЎ - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова, мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, журналист - Музаффар Муҳаммадназар, ЎИБДЎ - Н. Зокирова, фан ўқитувчилари, синф раҳбарлари ҳамда 97 нафар ўқувчилар иштирок этишди. Тадбир сўнггида ўқувчилар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларини ўқишди. Шукуржон Сапаева ва Фирузахон Собитова ўқувчиларга ижодий фаолияти мисолида ўрнак бўлишиб, ёшларга санъат соҳасида маҳорат дарсини ўтишиб, ижодкорлик борасида қўшган улкан ҳиссалари учун уларга миннатдорчилик билдирамиз. 
2022 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот